Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига қайси футболчилар бориши аниқ бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтадиган машғулот йиғинига 25 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Хабарга кўра, Абрамов бу гал олдинги йиғинларда қатнашмаган қатор футболчиларни чақирган. Охирги учрашувларда қатнашмаган миллий жамоа сардори Одил Аҳмедов кичик танаффусдан кейин яна миллий жамоага чақирилган.

Таъкидланишича, миллий жамоа сафида олдин ҳам ҳаракат қилган Вагиз Галиулин яна миллий жамоа йиғинида қатнашади. Ярим ҳимоячи айни дамда Россиянинг «Нефтехимик» жамоасида ўйнайди.

Дубайдаги йиғинга қуйидаги футболчилар боради:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев (ОКМК), Жавоҳир Илёсов («Локомотив»);

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Локомотив»), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Шенянь Урбан», Хитой);

Яримҳимоячилар: Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Одил Аҳмедов («Тянцзин Тэда», Хитой), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Акмал Мозговой («Насаф»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Вагиз Галиулин («Нефтехимик», Россия), Ҳусниддин Ғофуров (ОКМК), Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»);

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдуҳолиқов («Локомотив»), Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор»).

Шу билан бирга, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда Иордания миллий жамоаси ва «Зенит» клубига қарши ўртоқлик ўйиида майдонга тушади.

Янгиликлар