Тошкентда бир-бирига туташ 3 та уй ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида бир-бирига туташ 3 уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати ҳабар беради.

Аниқланишича, Қувур-ариқ кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот ФВБга 3 июль куни соат 13:54 да келиб тушган. Шундан сўнг, воқеа жойига 7 нафар ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келиб, ёнғин соат 14:47 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар