Самарқандда 24 минг доллар эвазига фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқанд вилоятининг Пайарык туманида фуқароларни АҚШга ноқонуний олиб ўтишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, фирибгар 2 нафар жабрланувчининг ишончини қозониб, ўз ҳизмати учун ҳар биридан 12 минг доллар ( умимий ҳисoбда 24 минг доллар) талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар