Teplo Autumn Fest x HUMO — 19–21 сентябр, Япон боғида
Бу йил ҳам, 19–21 сентябр кунлари Teplo Autumn Fest — маҳаллий брендлар фестивали Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун ўз эшикларини очади.
Бу йил фестивал бош ҳомий — Ҳумо тўлов тизими кўмагида қайтмоқда. Асосий мавзу — сеҳрли олам Voobajarum (Imaginarium), унда ғайриоддий қаҳрамонлар ва ҳайвонлар бор, тасаввур эса барча учун ҳақиқатга айланади. Бу концепция боғнинг жонли табиатидан туғилган бўлиб, ҳар бир бурчак кутилмаган кашфиёт бўлади.
Меҳмонларни нималар кутяпти
Фестивалнинг юраги — 100 дан ортиқ иштирокчидан иборат маҳаллий брендлар бозори: дизайнерлик кийимлари, ҳунармандчилик ва муаллифлик маҳсулотлари.
Оила ва дўстлар билан дам олиш маскани — фудзона: 20 тагача кафе, турли хил таомлар, ширинликлар ва ичимликлар: The Burger, Gosht, Gate ва бошқалар.
Ҳар куни саҳнада — маърузалар, мунозаралар ва, албатта, концерт дастурлари. Хедлайнерлар: Dudeontheguitar ва Saya Musa, шунингдек LAYLO, Rishat Band ва бошқалар.
Расмий ҳамкор Coca-Cola меҳмонларга ўз севимли ичимлиги банкасига ёзув ва исм тушириш имкониятини беради. Ҳамкорлик зоналарида TEPLO STORE, Yandex Lavka, HONOR, Dafna, International Inclusive Hub маҳорати дарслари, тақдимотлар, ўйинлар ва кўплаб қимматбаҳо совринлар тақдим этилади.
«Teplo Autumn Fest — бу оддий фестивал эмас. Биз етти йилдан бери онгли истеъмол ва маҳаллий брендларни қўллаб-қувватлаш ғоясини ривожлантириб келмоқдамиз ва бугун бу меҳнатнинг меваларини кўриб турибмиз. Фестиваль юздан ортиқ дизайнер ва ҳунармандларни бирлаштиради, кичик бизнесга ўз аудиториясини топишда ёрдам беради ва Ўзбекистонда креатив индустрияни мустаҳкамловчи экотизимнинг бир қисмига айланади. Меҳмонлар учун бу илҳом, қулайлик ва кашфиётлар макони, ижод билан бевосита танишиш имкониятидир», — дейди Teplo асосчиси Чарос Камалова.
Сайр ва дам олиш масканлари — кузги Япон боғи, фотосессия зоналари ва дам олиш бурчаклари, пикниклар ҳамда китобхонлик майдони. Бу ерда китоблар алмашилади, овозли ўқиш ва очиқ ҳавода мунозаралар бўлиб ўтади.
Humo бош ҳамкор зонаси — дам олиш, яқинларингиз билан ўйинлар ва сув бўйида вақт ўтказиш учун маскан.
«HUMO учун нафақат тўлов тизими бўлиш, балки шаҳар қувончи ва муҳитини бўлишадиган бренд бўлиш ҳам муҳимдир. Teplo Autumn Fest’ни қўллаб-қувватлаш — замонавий финтех ечимлари ҳам илиқ ва инсонй бўлишини кўрсатиш усулимиздир», — дейди Humo вакили.
Teplo Fest — бу фақат маданий воқеа эмас, балки бизнес ташаббуслар гуруҳи ҳамдир. Унинг таркибига Тошкент марказидаги катта доимий майдон — Teplo Store ҳам киради. Бу дўкон етти йил давомида фестиваллар ва маркетлар билан бирга бўлиб, 100 дан ортиқ маҳаллий брендларни бирлаштириб келмоқда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маданиятини ривожлантирмоқда.
Фестивал йилдан-йилга маҳаллий брендлар ва аудиторияни бирлаштириб, улар орасида бевосита мулоқот яратади. Иштирокчилар мижозлар билан тўғридан-тўғри танишиш имкониятига эга бўлади, меҳмонлар эса маҳаллий маҳсулот ва хизматларни танлаш орқали креатив иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва Ўзбекистондаги кичик хamda ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.
Фестивал вақти: 12:00 дан 21:00 гача.
Чипта нархлари:
• катталар — 60 000 сўм;
• болалар — 30 000 сўм;
• пенсионерлар — 10 000 сўм.
Имтиёз: Humo карталари (барча банклардан) орқали жойида тўлов қилинганда чипта нархига 10% чегирма амал қилади. Чипталарни ушбу ҳавола орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун Teplo Fest Instagram саҳифасига ўтинг.
Ҳамкорлик материали.