Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарима балли олган ҳайдовчилар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган 60 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима балли белгиланди. Бу ҳақда ЙҲХ давлат инспекциясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган даврда берилган баллар статистикаси:

• 5 баллгача — 4 ҳайдовчи;

• 4 баллгача — 14 ҳайдовчи;

• 3 баллгача — 129 ҳайдовчи;

• 2 баллгача — 4 976 ҳайдовчи;

• 1 баллгача — 63 974 ҳайдовчи.

Қайд этилишича, 9,3 миллиондан ортиқ ҳайдовчи битта ҳам жарима балли олмаган.

Шунингдек, қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам сезиларли даражада камайган. Жумладан, июн-август ойларида 167 минг қоидабузарлик қайд этилиб, бу 2024 йилнинг шу даврига (285 минг) нисбатан 58 фоизга камдир.

Шу билан бирга, ҳайдовчиларнинг айби билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони 2024-йилдаги 531 ҳолатдан, жорий йилда 338 тага (-36 фоиз) камайган.

Ўзбекистон