Фарғоналик 130 ёшли онахон Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароси деб тан олинди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта 130 ёшли момонинг туғилганлик ҳақидаги факт белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликнинг «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акцияси давомида Бувайда туман адлия бўлими томонидан туманнинг «Қорақум» МФЙсида амалга оширилган хатловларда 1895-йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмаганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда туманида ўтказган сайёр суд мажлисида Ҳувайдо момонинг 1895-йил 1-январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланган.

Таъкидланишича, ушбу анахон ҳақидаги хабар олдин хам маълум қилинган, аммо унинг 130 ёшда эканлигини исботловчи факт бўлмаган.

Эндиликда, Умарова Ҳувайдо момо расман Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади. Момо Гиннес рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида ҳам киритилиши мумкин, — дейилади хабарда.

 

 

Ўзбекистон