«Док-1 Макс» иши бўйича 7 нафар айбланувчига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 февральдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ҳабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропи ичиш оқибатида 68 нафар бола ҳалок бўлган эди. Натижада, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қориев 18 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шундан сўнг, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан суднинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 2,5 миллиард сўм маблағ жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига тенг миқдорда тақсимланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, апелляция шикоятини судга: (20 йил қамоқ жазоси) «Quramax Medikal» сиропи импорти компаниясини бошқарган Сингх Рагвендра Пратар, (18 йил қамоқ жазоси) фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қариев, (16 йил қамоқ жазоси) фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари ўринбосарлари Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаев, (16,6 йил қамоқ жазоси) дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникасини экспертиза ва стандартлаштириш маркази рўйхатга олиш бўлими бошлиғининг собиқ ўринбосари Шоюсуф Шодманов, (2 йил муддатга озодликни чеклаш) илмий марказда ишлаган Шерзод Абдуғаниев ва Исломбек Мирзаёқубовлар тақдим этган.

Ҳолат юзасидан, 7 нафар айбланувчининг шикоят аризаси қаноатлантирилмагани маълум қилинди.

 

Янгиликлар