Ҳиндистонда 120 нафардан ортиқ киши диний маросимда юз берган тиқилинч туфайли қурбон бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш туманининг диний тадбирида 121 киши тиқилинч сабабли ҳалок бўлди, яна 28 фуқаро касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, фожиа Пхулрай Могол Гархи қишлоғида содир бўлган, у ерда ўн минглаб одамлар воиз Бхоле Бабуни тинглаш учун тўпланган.

Маросим якунида оломон кетаётган воизнинг орқасидан югуриб, унга тегинишга ҳаракат қилгани сабабли ҳавфли тиқилинч юзага келган, дейилади хабарда.

Маросим ёпиқ бинода ўтказилганлиги сабабли, афтидан одамларга ҳаво этарли бўлмаган. Натижада улар имкон қадар тезроқ ташқарига чиқиб кетишга ҳаракат қилишган, бу эса тиқилинчга олиб келган, деди Хатрас округи бош инспектори Шалаб Матур.

Ҳозирда, воқеа юзасидан криминалистлар ва суд экспертлари тергов ишларини олиб боришмоқда.

Янгиликлар