Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига етиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги мажлисда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Остона шаҳрига етиб келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Остона халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент бугун 3 июль куни хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Янгиликлар