Самарқандда турли хил рангларга бўялаётган уйлар учун 200 млн сўм сарфланиши маълум қилинди

Самарқанд вилоят Самарқанд шаҳрида турли хил рангларга бўялаётган уйлар учун 200 миллион сўм сарфланиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар Кимёгарлар шаҳарчада мавжуда 120 та кўп қаватли уйлардан марказий кўчаларидаги 8 та кўп қаватли уй-жойлар турли хил рангларда бўяш учун танлаб олинган.

Мазкур қарор олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда Вилоят прокурори Зуфаров Фарҳоднинг таклифи асосида амалга оширилаётгани қайд этилган.

Фото: Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати

Шунингдек, вилоят ҳокими Эркин Турдимов мазкур таклифга ижобий фикр билдирган ҳамда уйларни таъмирлаш учун бирламчи талаб этиладиган 200 миллион сўм маблағ ажратган.

Сўнгра лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган смета-лойиҳа ҳужжатлари асосида мазкур ишларни амалга ошириш учун танлов ўтказилиган. Танлов асосида «Самарқанд Олтин Аср» масъулияти чекланган жамияти танлаб олинган.

Қурилиш ташкилоти томонидан 7 та кўп қаватли уй-жойларда тамирлаш ишлари бошланган ва уларнинг 6 тасида турли рангдаги бўёқлардан фойдаланган ҳолда фасадларга шакл бериш ишлар тугатилган. Қолган биноларда таъмирлаш ва ранглаш ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган таъмирлаш ишларида ўз фикри ва таклифини йўналтириб бораётган вилоят прокурори ҳар бир уйнинг фасадини ранглашда ранглар мутаносиблиги ва уйғунлигини танлаб олишга танлаб олинган ташкилотга ёрдам бериб, жараённи кузатиб бораётганлиги маълум қилинган.

Янгиликлар