Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, бу 2016 йилдан бери давлат раҳбарининг иккинчи таътили бўлди.

2019 йил август ойида Шавкат Мирзиёев 14 йиллик бош вазир ва 3 йил (ўша вақтда) президентлик лавозимидаги фаолиятида биринчи маротаба таътилга чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар