Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 4 нафар пиёда вафот этди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Nexia 2 ҳайдовчиси автоҳалокат содир этиши оқибатида 4 киши вафот этди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 3 январь куни соат 18:20 лар Яккабоғ тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи ушбу йўлни кесиб ўтаётган 4 нафарни пиёдани уриб юборган. Улардан икки нафари вояга етмаганлар бўлган. Оқибатда уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, бир нафари эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ тергов бўлими томонидан ҳаёдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар