Самарқандда «Audi» икки пиёдани уриб юборди

Самарқанд вилоятида «Audi» икки пиёдани уриб юборди.

Қайд этилишича, воқеа 2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида содир бўлган. Унга кўра, «Audi» автомобили йўлга югуриб чиққан икки нафар пиёдани уриб юборган. Содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар