Ўзбек-тожик чегараси яқинига номаълум шахслар наркотик модда қолдириб кетди

Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари қолдириб кетилган.

Қайд этилишича, ташлаб кетилган гиёҳванд моддалари жами 26 кг – 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш»ни ташкил этган.

Ушбу жиноят Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.

«Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар