Марғилонда тўйхоналарнинг бирини қиморхонага айлантирган шахс аниқланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 26 январь куни тўйхонани қиморхонага айлантирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: iiv.uz

Хабарга кўра, Марғилон шаҳрида 26 январь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р. Н. Узумзор маҳалласи ҳудудида жойлашган тўйхонада иш юритувчи лавозимида ишлаб, шу тўйхонада танишлари С. Р ва бошқаларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, 36 дона қутида ўйин қартаси ва 1 756 000 сўм пул далилий ашё тариқасида олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р. Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Янгиликлар