Тошкент шаҳар ҳокимияти «Мовий гумбаз» хиёбони ўрнида қурилиши мумкин бўлган янги мажмуа бўйича изоҳ берди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳга кўра, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, муҳофазага олинади.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмас. Танлов эълон қилинишининг сабаби кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборат.
Маълумот ўрнида, танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг, биринчи навбатда, майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади.