Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча узиб қўйилади

Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларидаги қатор манзилгоҳларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан юқори кучланишли электр тармоқларида ўтказаётган таъмирлаш ишлари сабабли 5 июнь куни соат 07:00 дан 21:00 гача 4-сонли Иссиқлик Маркази хизмат кўрсатувчи манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади.

Қайд этилишича, Юнусобод туманининг:

  • Юнусобод 1-19-мавзелари;
  • М-5, 6, 12, 15, М-17, 18 мавзелари;
  • Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсилий, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева кўчалари.

Олмазор туманида:

  • Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/2, 2/3, 2/4, 2/5, Тансиқбоев ва Олимпия даҳалари;
  • Шифокорлар шаҳарчаси;
  • ЎзМУ ва ТошДТУ ҳудудлари; — Бешқўрғон-1, 2, 3, 4 мавзелари;
  • Қорақамиш 1-тор, Талабалар, Университет, Фаробий, Беруний, Мухбир, Қамарнисо, Мирзо Ғолиб, Шифонур, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зиё кўчалари.

Шайхонтоҳур туманида:

  • Белтепа, Ибн Сино-1, 2, Жарариқ мавзелари;
  • Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон кўчалари.

Мирзо Улуғбек туманида:

  • Ҳамид Олимжон майдони.

Янгиликлар