ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: peterburg2

Хабарга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;
  • саломатлигини тиклаш учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;
  • болаларни парвариш қилиш учун;
  • оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Таъкидланишича. талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафтада кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Қайд этилишича. талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди, талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди ва академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Янгиликлар