Қашқадарёда 5 бош эшак сўйган эркак 900 минг сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида 1 июль куни 5 бош эшак сўйган эркак жаримага тортилди. 

Маълум бўлишича, Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакни сўйгани аниқланиб, туман ветеринария бўлими ходимлари билан хамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатларшириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яьни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Янгиликлар