Беларусь давлати расман ШҲТ ташкилотига аъзо бўлди

Жорий йилнинг 4 июль куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида, Беларусь Республикаси ШҲТ ташкилотига расман аъзо бўлди, деб ёзади «Zakon.kz».

Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш йўлида зарур тартиб-қоидаларни якунлади. Агар эътирозлар бўлмаса, мажлисни Беларусьни ШҲТга аъзо давлатларга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш маросимидан бошлашни таклиф қиламан, — деди Қозоғистон президенти Касым-Жомарт Токаев.

Шундан сўнг, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Беларусь Республикасини ШҲТга аъзоликка қабул қилиш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартибини якунлаш тўғрисидаги қарорини имзоладилар.

Янгиликлар