Бугун Тошкентнинг 4 туманида газ қисман узилиши маълум қилинди

Бугун 4 июль куни Тошкентнинг 4 туманида газ таъминоти қисман узилади, бу ҳақда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар беради.

Ҳабар берилишича, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги туманларда газ вақтинча учирилади:

Сергели тумани:

«Нугойкургон» маҳалласи – 426 та хусусий уй;

«Кубайтепа» маҳалласи – 392 та хусусий уй;

«Чоштепа» ва «Дарё» бўйи кўчалари – 147 та хусусий уй;

14 улгуржи истеъмолчиларда.

Олмазор тумани:

«Орзу» маҳалласи – 3 кўп қаватли уйдаги 222 хонадон; 5 улгуржи истеъмолчи.

Шунингдек, соат 10:00 дан 16:00 гача Чилонзор ва Учтепа туманларида газ узилиши кутилмоқда:

Чилонзор тумани:

«Мевазор», «Яккабоғ» ва «2-Қатартол» маҳаллалари – 1124 та хусусий уй;

«Кичик Хирмонтепа», «Хирмонтепа», «Бўрижар», «Меҳржон» ва «Шуҳрат» маҳаллалари – кўп қаватли уйларда 6 095 та хонадон.

Учтепа тумани:

11-квартал – кўп қаватли уйларда 1895 та хонадон;

29 улгуржи истеъмолчиларда.

Янгиликлар