Қувасойда фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушланди

Фарғона вилояти Қувасой туманида фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати  хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 август куни Қувасой шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув ходимлари қидирувда бўлган фуқаро Ғ.Э.ни қўлга олди. Фуқаро Ғ.Э. Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган.

Аввалроқ Фарғонада танишининг 1 миллион сўмлик телефонини фойдаланиш учун олиб, сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилгани хабар берилган эди. Ундан ташқари Фарғонада махсус рухсатномани сохталаштириб, иккита машинани жарима майдонидан олиб чиққан фирибгар қўлга олинди.