Ёзёвонда «Восход 3М» мотоциклини ўғирлаган шахс ушланди. У ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Ички ишлар бошқармасига 23 июль куни Мозий кўчасида яшовчи фуқаро С.Р. мурожаат қилиб, номаълум шахс «Восход 3М» мотоциклини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, фуқаро С.Р. мотоциклини яшаш хонадони дарвозаси олдида қаровсиз қолдирган. Номаълум шахс «Восход 3М»ни олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Aввалроқ Фарғонада «Tracker» автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олингани ҳақда хабар берилганди. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар