Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Давлат дастури 256-бандида «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини таъсис этиш вазифаси юкланган эди. Ушбу масалани ҳам деярли ҳал этдик. Бугунги кунда фақат имзолаш жараёни қолди», — дейди Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар