«Ойига $10.000 ҳам чиқмайди»: Марьям Тиллаева даромади ҳақида очиқ-ойдин сўзлади

Ҳозирда қиз фақат Instagram’даги блоги орқали пул ишламоқда.

Ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева Жаҳонгир Латиповга кичикроқ интервью берди ҳамда даромади ҳақида сўз юритди.

Қиз саҳифасидаги рекламадан қанча пул топиши ва бир ойда ўзига қанча сарфлаши ҳақида гапириб берди.

«Ҳозир Ўзбекистонда мен фақатгина блогерлик билан шуғулланяпман. Бир оз вақтдан сўнг шахсий косметика линиям сотувга чиқади. Ўзбекистонда реклама орқали чет элдагидан кўра икки баравар камроқ пул топаман: постларим $4.000, сторисларим $2.000 туради. Умуман олганда, мен кам пул топаман, ойига $10.000 ҳам чиқмайди. Бир ойда ўзимга тахминан $3.000 сарфлайман», — Марьям Тиллаева.

Марьям Тиллаева, шунингдек, кўп миллионлик мол-мулк ва катта мерос ҳақидаги миш-мишларни рад этди.