Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати -7 даражагача тушиши мумкин

Ўзгидромет ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб кундузи +15…+20 даражали қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ўзгара бошлайди. Булутли об-ҳаво кучайиши, ҳарорат фонининг пасайиши ва 8 декабрь, жума кунида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ, шимолда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Пойтахтда 4-8 декабрь кунлари бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 4-6 декабрда кечаси +3…+8 даража, кундузи +15…+20 даража, 7-8 декабрь кечаси 0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Янгиликлар