Қамчиқ довонида 7-9 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

7-9 февраль кунлари Қамчиқ довонида кутилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида Ўзгидромет маълумот берди.

Маълумотга кўра, 7-9 февраль куни А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳудудда туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги  17-22 м/с, юқори шамол тезлиги эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

Хабарга кўра, мазкур ҳудуд йўлида қор уюмлари ва яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар