Хоразмда вояга етмаган ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиб, уларни 1400 АҚШ долларига сотишга уринган шахслар ушланди

Хоразмда вояга етмаган ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиб, уларни сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Zamin.uz

Маълум бўлишича, Хоразмда фуқаро Р.М. ўз шериклари билан вояга етмаган ёш қизларни ушлаб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани, вақти-вақти билан уларни 1000-1500 АҚШ долларига сотаётгани аниқланган.

Xабарга кўра, Хазорасп станциясида фуқаро Р.М. ва унинг шериклари қизларни фуқаро М.М. га 1400 АҚШ долларига фоҳишалик билан шуғулланиш учун 7 кунга сотишни режалаштиришаёгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, фуқаро Р.М. га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маъвзуга доир:

Янгиликлар