Бўстонлиқда бошқа фуқаронинг 15 сотих ерини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқа фуқаронинг 15 сотих бўш ерини сотаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Прокуратуа департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, фуқаро А.Х. ва бошқалар фуқаро У.нинг ишончига кириб, бошқа фуқарога тегишли бўлган «Сижжак» қишлоғида жойлашган 15 сотих бўш ерни унинг номига Бўстонлиқ тумани кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 33 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.