Илон Маск энди дунёнинг энг бой одами эмас

Америкалик бизнесмен Илон Маск энди дунёдаги бой одам эмас, хабар берди Bloomberg.

Tesla компанияси акциялари 7,2%га пасайганидан сўнг Маскнинг даромади $197,7 млрд.га тушди.

Дунёдаги энг бой одамлар рўйхатининг биринчи сатридан Жефф Безос ўрин олди, унинг мол-мулки $200,3 млрд.га баҳоланмоқда.

«Маск ва Безос орасидаги фарқ қисқариб бормоқда, аввал у $142 млрд.ни ташкил этарди. Бунга сабаб, Amazon ва Tesla акциялари қарама-қарши йўналишда ҳаракатланмоқда. Иккала компания ҳам «катта еттиталик»ка киришига қарамай, Amazon акциялари 2022 йил сўнгидан буён икки барабардан ошиқроқ кўтарилди ва ҳозир рекорд максимумни ташкил этмоқда. Tesla акциялари 2021 йилда энг юқори поғонани эгаллаганидан буён 50%га тушган», – дейилмоқда хабарда.

Янгиликлар