Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида вафот этди (фото)
Фарғона вилояти Фарғона туманида 4 август куни фуқаро М.З. «Lacetti» автомашинаси бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган М.A.ни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро М.З. «Lacetti»ни «Саткак» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.A.ни уриб юборган. Оқибатда М.A. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Қува туманида «Damas» ва «Spark» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Марғилонда «Jiguli»ни олиб қочиб, вояга етмаган фуқароларни уриб юборган шахс ушлангани хабар қилинган.