Хайрулло Бозоров Наманган шаҳри марказидаги айрим кўчалар ҳолатини танқид қилди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги Ҳамроҳ, Марғилон, Қодир Отамирзаев ва Уйчи кўчаларида олиб борилаётган йўлсозлик, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар берди вилоят хокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, мазкур кўчалар шаҳарнинг асосий ва энг гавжум йўллари бўлиб, уларда кейинги вақтларда салмоқли ишлар амалга оширилган. Хусусан, Ҳамроҳ, Марғилон, Қодир Отамирзаев кўчаларидаги узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб келган абгор йўлларга асфальт қоплами ётқизилиб, ҳозирда бу ишлар якунига етказилмоқда.

«Энди навбат замонавий лотоклар, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб, атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қолди. Токи аҳоли бу ерларда юз бераётган ўзгаришларни сезсин, ҳис қилсин. Ўз навбатида, мазкур кўчаларда яшовчи фуқаролар ҳам бу ишлардан четда қолмаслиги, хонадонлари, ён-атрофларини кўркам қиёфага келтириш билан ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари айни муддао бўлади», — деди вилоят раҳбари.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Хайрулло Бозоров Ҳамроҳ ва Уйчи кўчаларида ташкил этилган штаблар фаолиятини танқидий баҳолаган. Бу ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик жараёнларини жадаллаштириш, ҳокимлик, маҳалла ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат махсус гуруҳлар ташкил этиш ва бу билан иш суръатини янада ошириш юзасидан қатъий кўрсатмалар берилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманган ҳокими вилоятдаги қиймати 16 миллиард сўмлик қурилиш объектлари билан танишгани, Чустдаги пахта майдонлари ҳолатини танқид қилгани хамда Наманганда йиллик қуввати 300 минг тоннага тенг бўлган цемент заводи қурилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Янгиликлар