Ангрендаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Бу ҳақда ФВВ матбкот хизмати хабар берди.


Хабарга кўра, 5 август куни соат 09:00 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳри 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Таъкидланишича, бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Янгиликлар