«‘Тупой’ АКТ ходимларингиз шарофати билан бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик». Сурхондарё вилоят ва туман ҳокимликлари сайти хакерлар ҳужумига учради

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва 10 та туман ва шаҳар расмий сайтлари 6 январь куни ҳакерлар ҳужумига учради.
Buy Zolpidem 5Mg Uk

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий сайти «Surxondaryo.
Buy Phentermine In Canada

uz» ҳакерлар ҳужумига учараган ва ҳакерлар вилоят ҳокимига мурожаат ёзиб қолдирган:

«АКТ бўлимига университетни отасини пулига тугатган каттаконларнинг боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олинг. Биз бугун ҳокимият тизимига кириб бордик. Агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб, уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади. Хавотир олманг, сизнинг ‘тупой’ АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик», деган изоҳ ёзилган расмий сайтда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати 6 январь куни вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учраганлигини маълум қилиб, ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётганини айтган. Маълумот учун:

  • Шўрчи
  • Жарқўғон
  • Қумқўрғон
  • Шеробод
  • Олтинсой
  • Музработ
  • Денов
  • Узун
  • Ангор
  • Қизириқ туман ва шаҳарлари сайтлари ҳам шу куни ҳакерлар ҳужумига учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институти веб-сайти 21 ноябрь, шанба куни хакер ҳужумига учрагани маълум қилинган эди.

Янгиликлар