LADA Niva Travel – афсонанинг янги кўринишда қайтиши

Бу LADA Niva Travel – табиатни забт этиш учун ҳам, шаҳар ичидаги ҳар кунлик сафарлар учун ҳам бирдек аъло даражада мослаштирилган автомобиль. Ушбу автомобиль 2021 йилда Ўзбекистонлик харидорлар олдида янги кўринишда намоён бўлади: кроссовер афсонавий ишончлилик ва мураккаб йўллардан ўта олиш хусусиятини сақлаб қолган, янги ташқи дизайн эса янгиланган моделни қабул қилишни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқди.

LADA Niva Travel автомобилининг ташқи кўриниши сезиларли даражада ўзгарди ҳамда янада ўз табиатига хос ва замонавий кўринишга эга бўлди. Янада катта ҳажмли капот, радиатор панжарасининг йирик катаклари ва янги, эътиборни тортадиган фаралар автомобилнинг шиддатли табиатини тўлиғича намоён этади. Ён томондаги молдинглар ва ғилдирак аркаларининг рельефли кенгайтиргичлари ғилдирак дискларининг янги дизайни билан биргаликда моделнинг мислсиз йўлтанламаслик хусусиятларини яқол намоён этади. Автомобилнинг орқа қисмига ҳам ўзгартиришлар киритилган, булар светодиодли фаралар ва салмоқли бампердир.

Офф-роад йўналишида ишланган Niva Travel тимсоли штатли шноркел, йўлтанламас шиналар ва бўялмаган, мустаҳкам пластикдан ясалган тўсиқ билан бойитилган, у табиат қўйнига уюштирилган сафарлар чоғида кузовни ҳимоя қилади, шунингдек, юқори контрастлилик ва экспрессивликка эришиш ҳисобига шаҳар кўчаларида ҳам жуда чиройли кўринади.

LADA Niva Travel автомобилларининг барчаси доимий тўлиқ узатиш тизими билан жиҳозланган, бу тизим буровчи моментни барча тизимларга тенг тақсимланишини, шунингдек, ўқлараро дифференциални механик блоклаш ва пасайтирувчи узатмалар қаторини ишга тушириш имкониятларини таъминлаб беради.

LADA Niva Travel автомобилидаги ихчам кузов, ўқлар орасидаги оптимал оралиқ масофа, ўқларнинг марказидан четги ҳадларгача бўлган қисмнинг қисқалиги ва юқори клиренс турли мураккаб шароитларда ҳам ҳар қандай йўллардан ўта олиш қобилиятини таъминлаб беради. Катта энергия сиғимили осма тизим мураккаб йўлларда ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Осма тизимга қўшимча равишда атроф бемалол кўриниб турадиган эргономик ва кенг салон, кучли кондиционер, шовқин ва вибрациядан ишончли ҳимоя, қулай ўриндиқлар ва рангли дисплейга эга функционал мультимедиа тизими ҳайдовчи ва йўловчиларга замонавий қулайликни тақдим этади.

LADA Niva Travel автомобиллари билан Ўзбекистон ҳудудидаги барча расмий дилерлик марказларида танишиб кўришингиз мумкин

*Реклама ҳуқуқи асосида

 

Янгиликлар