Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади

Россия Давлат Думаси ягона ижтимоий жамғарма тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Унинг доирасида мажбурий пенсия, ижтимоий ва тиббий суғуртага суғурта мукофотлари учун ягона тарифлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу 2023 йилда амалга ошиши ва мигрантларга ҳам таалуқли бўлиши таъкидланган.

Хусусан, чет эллик ишчилар россияликлар билан тенг равишда мажбурий тиббий суғурта доирасида тиббий хизматлардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин мигрантлар иш берувчилари суғурта бадалини тўлаганидан кейин уч йил ўтгач умумий асосда даволанишини айтган. Бунгача муҳожирлар учун фақат шошилинч тиббий ёрдам хизмати кўрсатилади.

Янгиликлар