Самарқандда 7 август куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача етади
«Ўзгидромет» 7 август, жума куни Самарқанд вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «Халқ сўзи online»
Маълум қилинишича, шу куни Самарқандда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиққача етади.