Сирдарёда фуқаронинг уйидан 3 туп наша ўсимлиги аниқланди

Сирдарёда ўтказилган «Қорадори—2022» профилактик тадбири давомида уйида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланди.

Қайд этилишича, Сирдарё тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Б.Я.нинг хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширувда ҳовлининг ўт босган бўш жойида 6 квадрат метр майдонда 2 туп, тахминан 1,5-2 метр узунликдаги ва 1 туп агро техник ишлов берилган наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг тадбир давоми эттирилиб, хонадон қўйхонаси кўздан кечирилган ва у ердаги тахтага илинган, қуритилган ҳолатдаги марихуана (каннабис) гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар