Uzbekistan Airways қатор мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатади

Uzbekistan Airways «Қиш-2022» жадвалига ўтиши муносабати билан мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилади.

Uzbekistan Airways АЖ Ахборот хизмати қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч—Милан—Тошкент, Урганч—Рим—Тошкент ва Тошкент—Париж—Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:

  • Урганч—Рим—Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25-октабргача);
  • Урганч—Милан—Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28-октабргача);
  • Тошкент—Париж—Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28-октабргача).

Янгиликлар