Андижондан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан қатор йўналишлар бўйича қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, бу ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ўзбекистонликлар ва хорижий туристларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида амалга оширилмоқда.

126-сонли Андижон—Хива йўналиши 2022 йилнинг 12 декабрь санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Андижон 08:28 — Хива 06:58.

125-сонли Хива—Андижон йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Хива 08:28 — Андижон 06:56.

Андижон—Термиз—Андижон йўналиши

129-сонли Термиз — Андижон йўналиши 2022 йилнинг 12 декабрь санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Термиз 15:25 — Андижон 12:56.

130-сонли «Андижон —Термиз» йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Андижон 14:28 — Термиз 11:27

Қўнғирот—Андижон—Қўнғирот йўналиши:

128-сонли Андижон—Қўнғирот йўналиши 2022 йилнинг 11 декабрь кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22.

127 сонли Қўнғирот—Андижон йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27.

Чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.

Янгиликлар