Қашқадарёда 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 5 май куни 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди.

Қайд этилишича, 16-мактабнинг 9-Д синфида ўқувчи Э.Қ. (2006 йилда туғилган) дарсдан сўнг уйига бориб, арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва вафот этган.

Маълумотларга кўра, воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар