Андижонда «Tico» ЙТҲ оқибатида иккига бўлиниб кетди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 6 май куни «Tico» ва «Nexia-3» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, Сегазақум маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 Ўш–Андижон–Тошкент автомобиль йўлининг 412-километрида Қ.Х. бошқарувидаги «Tico» Х.Б. бошқарувидаги «Nexia-3» билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Tico» ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар