Самарқандда фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Тайлоқ туманида фуқаро фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлгани аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Тайлоқ тумани «Т.Д.» фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Янгиликлар