Фарғона сўнгги 7 ойдаги ажримлар сони бўйича Ўзбекистонда 3 ўринда қайд этилди
AОКA ҳузуридаги штабда 6 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволларга жавоб берди.
Маълум қилинишича, ажримлар сони бўйича Фарғона вилояти учинчи ўринда турибди. Вилоятда 2020 йилнинг шу кунигача 1304 та ажрим ҳолати қайд этилган.
Шунингдек, ушбу рўйхат биринчи ўринини 1692 та ажрим ҳолати билан Тошкент шаҳри эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани маълум қилинган эди. Aввалроқ Фарғонада Қурбон ҳайити муносабати билан 200 дан ортиқ эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олингани маълум қилинган эди.