Наманганда охирги 7 ой давомида 40 мингга яқин чақалоқ дунёга келди

Наманган вилоятида 2020 йилнинг 7 ойи давомида қарийб 39 400 нафар чақалоқ дунёга келди.

Фото: Наманган вилояти ДХА матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1280 нафар ёки 3,3 фоизга кўп.

Қайд этилишича, маҳаллий ФҲДЁларда ўғил чақалоқларга энг кўп Муҳаммад, Мустафо ва Абдуллоҳ, қизларга эса Солиҳа, Мубина ва Хадича исмлари қўйилаётгани қайд этилган.

ДХА вилоят бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Наманганда 2020 йилнинг 7 ойи давомида никоҳ тузилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2864 тага ёки 32 фоизга, ажримлар эса 409 тага ёки 30 фоизга камайган. Бу ҳолат карантин шароитида ФҲДЁ идоралари тўлақонли фаолият юритмагани билан изоҳланмоқда.

Янгиликлар