Одилжон Иминов Сенат қўмитасига раис этиб сайланди

Олий Мажлис Сенатининг видеоконференсалоқа тарзида олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтда. Унда кўплаб долзарб масалалар кўриб чиқилмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Мажлиснинг расмий қисмига ўтишдан олдин Сенат қўмитаси таркибига ўзгартиш киритилгани ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, яқинда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақалаш масалалари қўмитаси раиси Робахон Aнваровна Махмудова Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган эди.

Мазкур қўмита раислигига шу пайтга қадар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган сенатор Одилжон Каримович Иминов сайланди.

Aввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ, Булунғур тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчи, шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар тайинланган эди.

Янгиликлар