Тошкентда коронавирус юқтирган яна икки бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 28 809 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган бир кечада 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Улар Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 9043 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар аёл вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар