Мингбулоқда грант асосида ўқишга кирган 5 нафар қизга сертификат берилди
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида грант асосида ўқишга кирган 5 нафар қизга сертификат топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 октябрь, сешанба куни олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга кирган 5 нафар қизга сертификат топширилган.
Таъкидланишича, мазкур тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Мингбулоқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этган.
Мазкур қизлар Шавкат Мирзиёев Фармони билан вилоятда 75 нафар хотин-қиз ОТМларга қўшимча давлат гранти асосида 4 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилинган.
Бундан аввал Андижонда 4,5 мингдан ортиқ мактаб битирувчиси ҳамда Самарқандда 5700 нафар мактаб битирувчиси талаба бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Нурободда талаба бўлган 15 нафар мактаб битирувчиси тақдирлангани маълум қилинди.