Ёшлар агентлиги томонидан қанча талабаларнинг контрактлари тўлаб берилгани маълум бўлди

475 834 291 сўм — 203 нафар талабага тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи тўлаб берилди. Бу ҳақда  АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттаханова маълум қилди.

Фото: podrobno.uz

Таъкидланишича, «Ёшлар таълим гранти» иштирокчилари учун metsenat.uz платформаси орқали ҳозиргача 1570 нафар талабадан ариза келиб тушган. Ҳар бир ариза экспертлар кенгаши томонидан икки босқичда атрофлича ўрганиб чиқилган.

Маълумотларга кўра, ҳужжатлари белгиланган низом қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган 203 нафар талабага (36 нафари чин етим, 3 нафари ногирон, 11 нафари меҳрибонлик уйида тарбияланган ҳамда 153 нафар боқувчисини йўқотган) 475 834 291 сўм миқдорда 2020/2021 ўқув йили учун стипендиясиз тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда «Меҳрли қўллар» хайрия жамоат фонди томонидан беғараз тўлаб берилди.

Қайд этилишича, ўтган ўқув йилида 120 нафар талабага умумий 300 000 000 сўм миқдорда тўлов шартнома маблағлари беғараз тартибда тўлаб берилган эди.

Янгиликлар