«Муборакнефтгазтранс» АЖ давлат акциялари номинал нархда савдога чиқарилиши маълум қилинди

Президентнинг 2019 йил 27 октябрь ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ  «Муборакнефтгазтранс» АЖ устав фондидаги 36,0 фоиз давлат акциялари акциялар пакетининг номинал нархида биржа савдоларига чиқарилаётганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi хабар берди.

Фото: Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

Хабарга кўра, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ, мазкур Фармоннинг 4-иловасига киритилган корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, уларни истисно тариқасида, соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда оммавий савдоларга қўйиб борилиши белгиланган.

Таъкидланишича, савдолар «Тошкент» РФБнинг махсус платформаси, NEGO-майдончасида 15 мартдан бошланади. Қуйидаги рўйхат бўйича:

➖Акциялар сони – 210 810 дона оддий  акция;

➖Бир дона акциянинг номинал нархи – 1000,0 сўм;

➖Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 1000,0 сўм;

➖Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 210 810 000,0 сўм;

➖Лотлар сони – 1 та .

Янгиликлар